Россия Қуролли кучлари томонидан берилган зарбалардан кейин ИШИД етакчилари Суриянинг Раққа шаҳридан қочмоқда. Раққа ИШИДнинг норасмий “пойтахти” ҳисобланади.

“Маҳаллий аҳоли ИШИДнинг етакчилари ва қўмондонлари Россия авиацияси ва ҳарбий-денгиз флоти қанотли ракеталари зарбалари оқибатида катта йўқотишлардан кейин Суриянинг Раққа шаҳрини тарк этаётганларининг гувоҳи бўлдилар”, деб ёзмоқда Эроннинг ФАРС агентлиги.

“Разведка манбалари жангарилар етакчилари ИШИД пойтахти деб аталувчи Раққа шаҳрини чоршанба куни (18 ноябрда) юзлаб жангарилар қочиб кетгандан кейин уларнинг ортидан қочаётгани ҳақидаги одамларнинг хабарларини тасдиқлашди”, деб давом этмоқда агентлик.

Аввалроқ агентлик Раққадан Ироқнинг Мосул шаҳрига ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Боғдодий қочганини маълум қилганди.