19 ноябрь куни Кувайтда қўлга олинган Ливан фуқароси ҳисобланган ИШИД жангариларидан бири Усама Муҳаммал Саид Хайят қуролни Украинада харид қилганини тан олди. Бу ҳақда 19 ноябрь куни Associated Press агентлиги хабар қилди.

“Усама Муҳаммал Саид Хайят қуролни Украинада сотиб олиб, Сурияга Туркия ҳудуди орқали йўл олган”, - дея хабар берди агентлик Кувайт ИИВ баёнотига асосланган ҳолда.
19 ноябрь куни Кувайт хавфсизлик кучлари ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган олти кишини қўлга олди.