ОАВ: Левандовски Бенитес кетсагина, "Реал"га ўтиши мумкин

Спорт 20 Ноябрь 2015 1865

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Рафаэль Бенитес мавсум сўнгида ҳам ўз ўрнида қоладиган бўлса, "Реал"га ўтмайди. Бу ҳақда Испаниядаги Don Balon нашри хабар тарқатган.

Манбада айтилишича, польшалик бу футболчи Бенитеснинг ўйин фалсафасига мос келмаслигини билади ва "Реал"га ўтиб, майдонда эркин ҳаракатланишдан маҳрум бўлмоқчи эмас.

Шу билан биргаликда, Левандовски "Қироллик клуби" сафида ўйнашга иштиёқи баланд экани ва музокараларга киришишга тайёр экани айтилган.

Бироз олдинроқ, Левандовскининг агенти Цезари Кухарски унинг мижози мадридликлар билан келишувга эришгани ҳақидаги маълумотни рад этганди.

Ундан олдинроқ, "Реал" Роналдуга ўринбосар топгани, бу жамоа президенти Флорентино Переснинг севимли футболчиси Роберт Левандовски экани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар