ОАВ: Малидаги меҳмонхонада асирга олинганлар орасида Африканинг энг бой кишиларидан бири бор

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 2373

Африканинг энг бадавлат кишиларидан бири, нигериялик тадбиркор Алико Данготе Мали пойтахтидаги меҳмонхонада гаровга олинганлар орасида бўлиши мумкин. Бу ҳақда Nigerian Bulletin нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу инсоннинг бойлиги 18,6 миллион долларга баҳоланган.

У Малига мамлакат президенти билан музокара ўтказиш учун келганди. Маълум қилинишича, ушбу миллиардер шакар ва ун савдоси билан шуғулланади.

Бундан ташқари беш юлдузли ушбу меҳмонхонада гаровга олинган 170 киши орасида Turkish Airlines авиакомпанияси ходимлари ҳамда 5 нафар франциялик борлиги айтилган.

Бундан олдинроқ, 20 ноябрь куни тонгида Мали пойтахтидаги Radisson Blu меҳмонхонаси олдида портлаш ва отишма содир этилиб, меҳмонхонадаги 170 киши (шундан 140 нафари истиқоматчилар, 30 нафари ходимлар) асир қилингани ҳақида хабар берилганди.

Охирги хабарларга кўра гаровдагиларнинг 20 нафари қўйиб юборилган.

Кўпроқ янгиликлар