Малидаги Radisson меҳмонхонасида гаровга олинганлардан 80 нафари қутқариб олинди. Бу ҳақда Agency France Presse хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни тонгда Мали пойтахи Бамако шаҳрида жойлашган Radisson Blu меҳмонхонасида отишма содир бўлганди. Жиноятчилар 170 нафар одамни гаровга олишган.

Охирги маълумотларга кўра, воқеа натижасида 9 нафар одам ҳалок бўлган.