Обама сочини бўяйдиган етакчиларнинг исмини айтмади

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 5064

АҚШ президенти Барак Обама сочини бўяйдиган дунё давлатлари етакчилари исмини айтмади. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, Обама Куала-Лумпурда талабалар билан учрашуви пайтида у “анча ёшга бориб қолгани” сабабли ундан “доно маслаҳат” беришни сўрашди.

“Мен ёшлардан истайдиган биринчи нарсам, мени қари деб аташни бас қилишсин. Ахир, сиз нафсониятимга тегяпсиз”, деб ҳазиломуз жавоб берди Обама камбожалик талабанинг саволига. Обаманинг айтишича, у ҳокимият тепасига келганда унда оқ соч бўлмаган, ҳозир эса унинг сочига оқ тушиб кетган. “Мен сочимни бўямайман, бироқ менинг кўплаб ҳамкасбларим сочларини бўяйдилар. Мен уларнинг кимлигини айтмайман. Бироқ уларнинг сартарошлари билишади”, деб қўшимча қилди Обама.

Reuters ахборот агентлигининг эслатишича, АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейган сочларини бўяши ҳақидаги миш-мишларни инкор қилиб келган ва унинг сартароши ҳам бунинг аксини айтмаган. Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер унинг сочини бўяши ҳақида маълумот берган немис янгиликлар агентлиги устидан судга шикоят аризаси берган. Хитойлик етакчиларнинг ёшидан қатъи назар сочлари “жуда шубҳали” қора рангда кўринади, деб қўшимча қилмоқда агентлик.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар