«Очиқ хат» китоби «Йилнинг энг яхши китоби» танлови ғолиби бўлди

Ўзбекистон 20 Ноябрь 2015 3323

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Очиқ хат» китоби «Йилнинг энг яхши китоби» танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Muslimaat.uz сайти хабар қилди.

18 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида иш бошлаган «Ўзбекистон матбуоти» V Миллий кўргазмасида Ўзбекистон ахборот агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари рўйхатидан ўтган барча газета-журналлар, нашриёт ва босмахоналар, даврий босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Тадбир доирасида нафақат маҳсулотлар ва хизматлар намойиш қилинади, балки турли тақдимотлар, учрашувлар ҳам ўтказилади, жумладан, йилнинг энг яхши китоби каби танлов якунлари ҳам эълон қилинади. Кўргазманинг бу йилги тантанали очилиш маросимида ҳам V «Йилнинг энг яхши китоби» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, эълон қилинди.

Жумладан, «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳам ғолиблар сафидан ўрин олди. «Ижтимоий-сиёсий адабиётлар» номинацияси бўйича фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Очиқ хат» китоби ҳамда унинг «Открытое послание» деб номланган русча таржимаси кўргазманинг II даражали дипломи билан тақдирланди.

Кўпроқ янгиликлар