Одил Аҳмедов: Миржалол Қосимов футболчилик даврида «футбол худоси» бўлган

Спорт 20 Ноябрь 2015 5408

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг «Краснодар» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов рус нашрларига берган интервьюси чоғида ўзининг ёшлигидаги кумири ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Болалигимда Миржалол Қосимов кумирим бўлган. 1997 йилда у «Алания»дан қайтиб келганида, «Пахтакор»нинг у иштирокидаги ўйинлари телевизор орқали кўрардим. Мен уни худди футбол «худоси»дек кузатардим».

«Унинг майдонни кўриши, ўйинни ўқий олиши, яна жарима тўпларни тепиши ҳайратга соларди. Унинг жарима зарбалари ёки хавфли вазият, ёки гол бўларди», дея таъкидлаб ўтган Аҳмедов.

Кўпроқ янгиликлар