Олий лига, 30-тур. «Динамо» Олий лигани тарк этди, «Сўғдиёна» ўтиш ўйинида қатнашади

Спорт 20 Ноябрь 2015 2397

Бугун, 20 ноябрь куни Олий лиганинг 30-тури доирасида бешта ўйин бўлиб ўтди. Бугунги ўйинлардан сўнг Олий лигани тарк этадиган ва ўтиш баҳсида иштирок этадиган жамоа номи аниқ бўлди.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг эътибори Жиззахга қаратилди. "Бухоро" ўйиннинг 7-дақиқасига келиб ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ҳар иккала гол жарима зарбасидан сўнг урилди. Отабек Шукуров 35-40 метрлардан кучли зарба билан "тўққизлик"ни нишонга олган бўлса, Суҳроб Неъматов 18 метрдан айланма зарба билан яқин юқори бурчакка тўпни йўллади.

Ушбу голлардан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев дарвозабон Дониёр Усмонов захирага олиб, Михаил Спиродовни майдонга туширди.

Шундан сўнг бухороликлар ҳимояда зич ўйнай бошлашди ва улар бу ишни 73-дақиқагача уддалаб туришди. Иккинчи бўлим бошида яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмаган Жасур Ҳакимов (дарвозабон Сардор Қобулжонов қутқарди), айнан шу дақиқада марказий ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг бирга бир вазиятга чиқди ва ҳисобни биттага қисқартирди.

Дуранг натижа "Сўғдиёна"ни тўлиқ қаноатлантирарди. Шу боис улар яна олдинга ташланишди. Аммо ҳимоядаги заиф ўйин натижасида бухоролик Жамолиддин Убайдуллаев яқин масофадан жиззахликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Қобулжонов хатосидан сўнг "Сўғдиёна" яна ҳисобни биттага қисқартирди. Қолган дақиқаларда "Бухоро" яхши ҳимояланди ва ғалабани ушлаб қолди. Бу икки жамоанинг очколари тенг бўлгани боис, ўзаро ўйин натижасига кўра "Бухоро" юқорида бўладиган бўлди.

Ўйин якунланганидан кейин ҳар иккала жамоани қувонтирган хабар келди. "Динамо" ўз майдонида "Олмалиқ" билан ўйинда ҳисобда олдинда бораётиб, қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юборди.

Натижада "Динамо" Олий лигани тарк этди, "Сўғдиёна" ўтиш баҳсида "Оқ-тепа" билан ўйнайдиган бўлди. "Бухоро" эса Олий лигада қолди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро) 2:3
Голлар: Жасур Ҳакимов (73), Акмал Абдураҳмонов (84) —Отабек Шукуров (4), Суҳроб Неъматов (7), Жамолиддин Убайдуллаев (82)

«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 1:1
Голлар: Камолиддин Мурзоев (41) — Дониёр Исмоилов (90+2)

«Металлург» (Бекобод) – «Шўртан» (Ғузор) 1:0
Гол: Аюбхон Нўъмонов (39)

«Машъал» (Муборак) – «Насаф» (Қарши) - 1:0
Гол: Ҳумоюн Муртазоев (39)

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қизилқум» (Навоий) 2:0
Гол: Отабек Исроилов (2), Шерзод Ҳакимов (89)

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар