Ўзбекистон енгил саноат корхоналари экспортни йўлга қўймоқда

Иқтисодиёт 20 Ноябрь 2015 2091

Ўзбекистон енгил саноат корхоналари экспортни йўлга қўймоқда. Айтилишича, Тошкентда ўтган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа чоғида “Ўзбекенгилсаноат” корхоналари томонидан умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган 30дан ортиқ экспорт шартномалари имзоланди, деб хабар берди Review.uz нашри.
Ўзбекистоннинг энг йирик саноат форумларидан бирида мамлакатнинг 130дан ортиқ текстиль ва трикотаж корхоналари вакиллари иштирок этган эди. Улар ўз маҳсулотларидан экспозицияларни маҳаллий ва хорижий харидорларга намойиш қилиб, бир қанча шартномалар имзолашга муваффақ бўлди, дейилади “Ўзбекенгилсаноат” тарқатган хабарномада.
Шунингдек, 120 млрд сўмлик ички шартномалар ҳам имзоланди.

Кўпроқ янгиликлар