Ўзбекистон текстилчилари Россия армиясига кийим-кечак етказиб беради

Ўзбекистон 20 Ноябрь 2015 5233

Amin Invest International Ўзбекистон-Англия-Россия қўшма корхонаси жорий йилда Россия армиясига бир неча турдаги кийим-кечак етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда компания вакили Sputnik агентлигига хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, Россия ҳарбий идораси билан шартнома имзоланишидан олдин узоқ музокаралар олиб борилган, Россия вакиллари Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш технологияларини ўрганиш учун ташриф буюрган.
“Компаниямиз маҳсулотининг 90 фоизини, бу эса 50 турдаги кимий-кечакдир, МДҲ давлатларига юборади, аммо асосий мижозлар Россия ва Украина бўлиб, у ерда махсус савдо уйлари ташкил этилган”, - таъкидлади агентликнинг суҳбатдоши.

Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган. Россия ҳарбийлари билан тузилган шартномада бу ҳам муҳим омил бўлган, негаки Самарқандда зарурий транспорт инфраструктура мавжудлиги боис логистика сезиларли даражада қулайдир. Асосийси эса – етказиладиган кийим-кечак бутунлай табиий матолардан тайёрланади, яъни ипак матога синтетика қўшилмайди.

Россия армиясига 500 минг футболкадан иборат дастлабки маҳсулотлар партияси аллақачон юборилган. Ҳозир компания 200 минг комплектдаги иссиқ ички кийимдан иборат иккинчи партияни ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Ноябрь охирига қадар ишлаб чиқариш якунига етиб, партия Россияга йўлланиши режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар