Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда УзА хабар қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:

2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилсин;

2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин", дейилади қарорда.