Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) 2016 йили Тошкентда Марказий Осиё фуқаролик авиацияси учувчилари учун тренинг маркази яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий компанияси вакили хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, авиакомпаниянинг ўқув-машғулот маркази негизида IATA’нинг сертификатларини олиш учун тренинг маркази ташкил қилинади, у Марказий Осиё давлатлари учиш персоналининг малака оширишига мўлжалланади.
“Марказ яратилиши масаласи ва унинг структураси IATA вакиллари ва авиакомпания мутахассислари ўртасида шу ҳафта Тошкентда ўтган учрашувда муҳокама қилинди”, - келтиради Sputnik агентлиги.

“Бу Тошкентдаги марказнинг таълим бериш йўналишларини кенгайтириш ва фуқаролик авиацияси персоналини тайёрлаш даражасини минтақавий миқёсда оширишга ёрдам беради”, - деди агентликнинг суҳбатдоши.