Париж теракти ташкилотчисининг акаси Марокашдаги қамоқхонада сақланмоқда

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 2596

Марокаш ҳукумати Париж теракти ташкилотчиси, Абдулҳамид Абауднинг кичик акаси ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди.

Рейтер нашри хабарига кўра, Яссин Абауд ўтган ойдан бери Марокашдаги қамоқхонада сақланмоқда.

Бироз олдинроқ, 18 ноябрь куни Абдулҳамид Абауднинг йўқ қилиш мақсадида Парижнинг Сен-Дени туманида ўтказилган амалиёт чоғида ўлдирилган жангарилар сони 3 нафар бўлгани хабар қилинганди.

Ушбу операция вақтида Парижда навбатдаги терактларни содир этишга ҳозирланаётган Абауд ўлдирилган, унинг ёнида бўлган 7 киши қўлга олинган.

13 ноябрь куни оқшомида террорчилар Парижда 7та нуқтада ўз мақсадларини амалга оширишди. Аввалига "Стад де Франс" стадиони яқинида портлаш, кейин Сена дарёси бўйидаги кафеларда ўт очилиши, ниҳоят "Батаклан" театрида одамларнинг қирғин қилиниши оқибатида 129 киши ҳалок бўлганди.

Жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганлардан бири бугун жон берди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар