Париж теракти вақтида жароҳатланганларнинг бири вафот этди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1363

Париждаги теракт қурбонлари сони 130 нафарга етди. Терактлар вақтида жароҳатланиб, шифохонага олиб келинганлардан бири жон берди. Бу ҳақда BFM телеканали хабар тарқатди.

13 ноябрь оқшомида Париж шаҳрида юз берган давомли терактлар туфайли жароҳатланиб шифохоналарга олиб келинганларнинг аксари "Батаклан" театрига ҳудум вақтида ўқ тегишидан жароҳат олган.

Олдинги хабарларда улардан 99 нафари кўп қон йўқотиш туфайли оғир аҳволда экани айтилганди.

13 ноябрь куни оқшомида террорчилар Парижда 7та нуқтада ўз мақсадларини амалга оширишди. Аввалига "Стад де Франс" стадиони яқинида портлаш, кейин Сена дарёси бўйидаги кафеларда ўт очилиши, ниҳоят "Батаклан" театрида одамларнинг қирғин қилиниши оқибатида 129 киши ҳалок бўлганди.

Францияда ўша куниёқ фавқулодда режим ҳолати ўрнатилган, 19 ноябрь куни бу режим муҳлати 3 ойга узайтирилган.

Теракт ташкилотчиларидан бири Абдулҳамид Абауд 17 ноябрь куни Сен-Денида ўтказилган аксилтеррор амалиёт вақтида йўқ қилинди.

Яна бир ташкилотчи Салоҳ Абдислом эса бир қатор мамлакатлар бўйлаб қидирилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар