2015 йилнинг 17-20 ноябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) Кенгашининг шу йилнинг декабрь ойида Хитойда бўлажак йиғилишига тайёргарлик ҳолати, ишчи ва эксперт гуруҳларининг турли йўналишлар бўйича октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтган учрашувлари натижалари муҳокама қилинди.

2016 йилга мўлжалланган ШҲТга аъзо давлатлар асосий тадбирлар Режаси лойиҳасига, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида келгуси йилда ҳамкорлик Дастурларига ва ташкилот кун тартибидаги бошқа долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Миллий координаторларнинг учрашувлари билан бир қаторда ШҲТга аъзо давлатларнинг ташкилот кенгайиши масалалари бўйича экспертлар ишчи гуруҳи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.