Pepsi компанияси илк смартфонини тақдим этди

Технология 20 Ноябрь 2015 2722

Ичимликлар ишлаб чиқарувчи Pepsi компанияси ўзининг илк смартфонини расман тақдим қилди. Pepsi Phone P1 фаблети ўрта техник кўрсаткичлар ҳамда ҳамёнбоп нархга эга.

Қурилмага 8 ядродан иборат 1,7 ГГц частотали MediaTek MT6592 процессори, 2 ГБ тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Операцион тизими сифатида Android 5.1 Lollipop тизимида яратилган Dido OS 6.1’дан фойдаланилган.

Дисплей ҳажми 5,5 дюйм. Бундан ташқари 13 Мп асосий ҳамда 5 Мп олд камерага эга.

Фаблет бармоқ изи сканерига ҳам эга.

Смартфонни ишлаб чиқариш билан Pepsi брендидан фойдаланиш учун лицензия олган Хитойнинг Shenzhen Scooby Communication Equipment компанияси шуғулланади.

Дастлаб смартфон 78 доллар нархда сотувга чиққан. Ҳозирда фаблет 110 доллар нархда сотилмоқда. Бироқ ушбу чегирмали смартфонлар сони чекланган.

Маълумотларга кўра, акция тугагач, Pepsi Phone P1 203 доллар нархда сотилади. 

Кўпроқ янгиликлар