УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА ахлоқ қўмитасининг 90 кунлик футбол фаолиятидан четлаштириши бўйича чиқарган қарори устидан Спорт арбитраж судига шикоят хати ёзди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Платини шикоят хати орқали келгуси йилнинг 26 февраль куни бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги учун сайловларда ўз номзоди билан иштирок этиш ҳуқуқини қайтариб олмоқчи.

Олдинроқ, ФИФА апелляция комиссияси Платини, шунингдек ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг шикоятини ўринсиз деб инобатга олмаганди.