Порошенко террорчилардан қўрқмасликка ва уларга қарши бирлашишга чақирди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1449

Украина президенти Пётр Порошенко Италияга қилган расмий ташрифи вақтида террорчилик таҳдидларидан қўрқмасдан унга қарши бирлашиб курашиш лозимлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда УНИАН.

Порошенконинг қайд этишича, Франциядаги теракт фақатгина бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига эмас, балки бошқа ҳар қайси ҳудуднинг тинч ҳаётини бузишига ва уларга хавф туғдиришга сабабчи бўлди.

«Французларнинг «Биз қўрқмаймиз» дея ёзиб, кейин «Марсельеза»ни куйлашганини кўриб қойил қолдим. Бу Франция ва Европа бориши керак бўлган йўл. Биз биргаликда ягона аксил террор коалицияси бўлишимиз керак», — дея таъкидлади президент.

Украина президенти, терроризм устидан ғалаба қозониш учун бутун дунё «кучли бирдамлик» ҳосил қила олишига ишончи комил эканини қайд этди.

Унинг фикрича, террорчилик ҳужумларидан кейин Европа янада кучлироқ бўлиши лозим.

Кўпроқ янгиликлар