Путин 23 ноябрь куни Эрон президенти Ҳасан Рухоний билан учрашади

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 2654

Россия президенти Владимир Путин 23 ноябрь куни Эронга ташриф буюради ва Теҳронда ўзининг эронлик ҳамкасби Ҳасан Рухоний билан учрашади.

Бу ҳақдаги маълумот Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков томонидан тасдиқланган.

Қайд этилишича, Путин Эронда икки мамлакат газ экспортчиларининг учинчи форумида иштирок этади. Форум доирасида газ сотувчи ва олувчи томонларнинг манфаатлари ҳамда соҳага сармоя киритиш шароитлари яхшиланиши масалалари муҳокама қилинади.

Хабар қилинишича, таҳлилчилар газга талаб 2040 йилга бориб 3 баробар ортиши ва 4,9 трлн тоннага етишини башорат қилишган.

Кўпроқ янгиликлар