Қирғизистоннинг Қуйи Норус Чуй вилояти ҳудудидаги 50-рақамли тергов изоляторининг собиқ бош назоратчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда 20 ноябрь куни республика жазони ижро этиш маҳкамаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Имонқул Тилтаев ўз назорати остидаги изолятордан 9 нафар жангари қочиб кетганида асосий жавобгар сифатида кўрилаётганди. Ушбу офицернинг 11 ноябрь куни ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараганликда ва хавфли жиноятчиларнинг қочиб кетишига йўл қўйганликда айбланиб, қўлга олинганди. У тиббиёт хонасига борганида ўз жонига қасд қилган.

Тилтаев ўз лавозимидан 12 октябрь куниёқ, террорчилар қочиб кетгани маълум бўлган заҳоти озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрга ўтар кечаси Қирғизистоннинг Чуй вилоятида жойлашган 50- сонли тергов изоляторидан 9 нафар маҳбус уч соқчини ўлдириб, қочиб кетишганди.

“Жайш ул-Маҳдий” ташкилоти аъзолари бўлган бу экстремистларнинг 5 нафари ўша куниёқ қўлга олинган кейинги 1 ҳафта давомида қолган жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилган.

16 октябрь куни Қирғизистон полицияси тергов изоляторидан қочиб кетган террорчи Дониёр Қодиралиевни йўқ қилганди.

20 октябрь куни эса "ўта хавфли жиноятчи" Азамат Мусуралиев ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан отишма чоғида ўлдирилди.

22 октябрь куни эса Қирғизистонда тергов изоляторидан қочган маҳбусларнинг сўнггиси, Олтинбек Итибаев ҳам ўлдирилди.