Қирғизистон ИИВ участка нозири қотили ҳақидаги маълумот учун 1 миллион сом (14 минг доллар атрофида) миқдоридаги пул мукофоти ҳақида эълон қилди.

Маълум бўлишича, 20 ноябрга ўтар кечаси Бишкек шаҳрининг саккизинчи микрорайонида 26 ёшли кичик лейтенант Актилек Абдувалиев икки нафар шубҳали шахсни тўхтатган ва улардан ҳужжатларини кўрсатишни сўраган. Бу вазиятда бу ёш йигитлар ўзларини жуда агрессив тутишган ва участка нозирининг талабини бажармаган. Шунда Абдувалиев ёрдамчи кучларни чақирган, жиноятчилар эса унинг бошига ўқ узиб, воқеа жойидан яширинишган.

Айни вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари шаҳар бўйлаб жиноятчиларни қидирмоқда. Қотиллик бўйича текширув ишларини мамлакат ИИВ раҳбари Мелис Турганбаев шахсан назорат қилмоқда.

Шубҳали шахслар ҳақида маълумотларга эга бўлган кишилардан тегишли идораларга хабар бериш сўралган.

Қуйида мурожаат учун телефонлар:

Бишкек ИИББ навбатчилик қисми: 43-71-68; 43-71-68;

Бишкек ИИББ ЖББ: 0551-10-21-20;

Октябрский тумани ЖИБ: 0554-10-23-31;

ҚР ИИВ навбатчилик қисми: 66-23-31;