Украина Олий Радаси фракциядан ташқари депутати Владимир Парасюк коррупцияни бартараф қилиш ва унга қарши кураш масалалари бўйича парламент қўмитаси йиғилишида жанжал уюштирди, деб хабар беради “112 Украина” канали.

Йиғилиш чоғида Украина хавфсизлик хизмати коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Василий Писной Майдон учун Парасюкдан кўра кўпроқ иш қилганини тахмин қилиб кўрди. Бунга жавобан депутат унинг олдига югуриб келиб, махсус хизмат ходимининг бошига оёғи билан зарба берди. Шундан сўнг қўмита раҳбари Егор Соболев йиғилишни тўхтатди.

Муштлашув кадрлари тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди.
Кейинчалик Парасюк ҳаракатларидан афсусдамаслигини айтиб, Писнойни коррупцияда айблади.
“Бу меннинг эмоционал жавобим эди. Мени ва яқинларимни ҳақорат қилишларига йўл қўймайман”, - таъкидлади депутат.
Писной айни пайтда бош прокуратурада кўрсатма бермоқда, деб хабар берди телеканал.