Режиссёр Роберт Родригес ва актёр Жон Малкович роппа-роса 100 йилдан сўнг – 2115 йил 18 ноябрида намойиш этиладиган фильмни суратга олишди. Variety нашрининг ёзишича, улар фильмни махсус капсулага жойлаштириб, Франциядаги Людовик XIII нинг уйида беркитиб қўйишган. Лойиҳани Louis XIII коньяк бренди буюртма қилган.

Тасма сюжети ҳақида маълумотлар ошкор қилинмаяпти, аммо унда келажак ҳақидаги турли фаразлар акс этгани айтилмоқда. Фильм ижодкорлари YouTube’да 3та тизер эълон қилишди, уларда битта саҳна уч хил декорацияларда намойиш қилинган ва ҳар бири келажак ривожининг турли вариантларини акс эттиради.

“Бу юқори технологик келажак ва компьютерлар культи, Постчернобиль келажаги ёки табиатга қайтиш бўлиши мумкин, ёхуд ретрокелажак бўлиши мумкин, яъни у 1940-1950 йиллар фантастикасида акс этганидай бўлиши мумкин”, - тушунтирди Малкович.
Фильм билан бирга мингта металл чипта ишлаб чиқарилди. Уни харид қилганларнинг авлодлари фильмни кўриш имкониятига эга бўлади.