"Барселона" жамоасининг бразилиялик собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньонинг фикрига кўра ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси Неймар бўлиб турибди.

"Неймар ҳозирда яхши спорт формасида. Айни вақтда айнан уни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайман. Унинг ривожланиш босқичларини кузатиб келганман. У ҳали гўдаклигидаёқ барчамизни ҳайратлантира бошлаганди. У ҳозир 23 ёшда ва янада ўсиши ва яна ўсиши мумкин. Менимча, у юқори чўққига чиқиб, 5-6 йил давомида шу чўққида туриши мумкин", дейди футболчи ESPN каналига берган интервьюсида.