Россия бомбардимончи самолётларининг Суриядаги зарбалари оқибатида ИШИДнинг бош қароргоҳи ҳамда учта йирик нефть мажмуаси ва нефть ҳайдовчи станцияси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Бош штаб бош тезкор бошқарма бошлиғи Андрей Картаполов маълум қилди.

“Зарбалар натижасида жангариларнинг бош қароргоҳи, учта ёнилғи-мой материаллари ва ўқ-дори омбори, портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи завод, қўмондонлик пункти, миномётларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш устахонаси, учта йирик нефть мажмуаси ва нефть ҳайдовчи станцияси йўқ қилинди”, деб айтди Картаполов.