Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда террорчилар устига “Бизникилар учун” ва “Париж учун” деб ёзилган бомбалар ташламоқда. Тегишли лавҳалар “Россия 1” телеканалида Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий бўлинмалар бошлиқлари билан учрашгани ҳақидаги сюжет давомида кўрсатилди.

Йиғилиш давомида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу россиялик ҳарбийлар франциялик ҳарбийлар билан ўзаро ҳаракат қилишни бошлашганини айтди.

Аввалроқ Владимир Путин россиялик ҳарбийларнинг Суриядаги операциялари россияликларни террорчиликдан сақлаш учун ўтказилаётганини айтган эди.