Россияда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик кўнгиллилар томонидан меҳнат муҳожирларининг болалари учун рус тили бўйича бепул дарслар ташкил этилди.

“Дети Петербурга” ташкилоти қошида Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари учун қатор курслар уч йилдан буён ишлаб келмоқда. 2012 йил баҳоридан бошлаб мактаб ёшигача бўлган болалар учун рус тили курслари ташкил этилган эди.

Айни пайтда, таъкидланишича, ташкилот қошида инглиз тили ва математика бўйича ҳам курслар ташкил этилган. Шунингдек, кўнгиллилар болалар билан театр ва кинога боришади.

Дети Петербурга” қошидаги курсга ташриф буюрувчи болаларнинг аксарияти асли Ўзбекистондан, Қирғизистондан ёки Тожикистондандир. Уларга нафақат рус тили, балки ўз она тиллари ҳам ўргатилади. Жумладан, кўнгиллилар яқинда болажонлар кўмагида ташкилот сайтининг ўзбекча версиясини ярата олди.