Samsung компанияси 2015 Investors Forum’да янги BRITECELL технологиясини намойиш қилди. Бу технология ёрдамида етарли бўлмаган ёруғликда ҳам сифатли суратларни олиш мумкин.

Тахминларга кўра, BRITECELL компаниянинг янги флагман смартфони Galaxy S7’да ўрнатилади.

Samsung’нинг маълум қилишича, янги технологияда 1,12 мкм диаметрли пикселга эга сурат сифатини берадиган 1 мкм пикселдан фойдаланилади. Камера модулининг баландлиги 17 фоизга (6 мм.дан 5 мм.га) қисқаради. Бу камеранинг смартфон корпусидан деярли бўртиб чиқмаслигига имкон яратади.

Маълумот учун, компания ўзининг Galaxy 7 смартфонини 2016 йилнинг февралида тақдим қилишни режалаштирган.