Саудия Арабистони Сурия мухолифатини бирлаштириш бўйича анжуман ўтказади

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1637

Саудия Арабистони декабрда Сурия мухолифатини бирлаштириш бўйича анжуман ўтказади, деб хабар бермоқда “Ал-Арабия” телеканали.

Анжуман ўтказилишининг аниқ санаси маълум қилинмаяпти.

Аввалроқ Сурия мухолифати Ар-Риёдда БМТ махсус элчиси Стаффан де Мистура билан учрашув ўтказилиши имкониятини муҳокама қилаётгани маълум қилинганди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венадаги учрашувда Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги музокаралар 1 январдан кеч бўлмаган санада ўтказилишига қарор қилинганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар