Шаҳрисабзлик ҳайдовчи самбо бўйича жаҳон чемпионига айланди

Спорт 20 Ноябрь 2015 3826

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридаги винозаводида ("Шаҳрисабз вино-ароқ" АЖ) ҳайдовчи сифатида фаолият кўрсатадиган Муродулло Назаров Исроилда ўтказилган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ғолиб бўлиб қайтди.

У Исроилдаги турнирда 63 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган. Турнирда 24 давлатдан келган 267 спортчи қатнашган.

«Новости Кашкадарьи» газетасида ёзилишича, у ўз вақтида, самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон ҳамда Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, бир қатор жаҳон кубокларида совриндор бўлган.

Эндиликда Муродулло Назаров 2016 йилда Хорватияда ўтказиладиган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар