Швеция миграция бошқармаси мамлакат энди қочқинлар учун бошпана ажратмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Аниқлик киритишларича, бу қарор болалик оилаларга тааллуқли эмас. Бошқа муҳожирлар ўзлари мустақил равишда бошпана излашларига тўғри келади.

Манбанинг хабар беришича, муаммо чегара назорати ўтказиш жараёнларида келиб чиқмоқда. Шу боис аксарият қочқинлар энди Мальмеда рўйхатдан ўтади ва ўша ерда қолади.