Twitter ижтимоий тармоғи асосчиси ҳамда бош директори Жек Дорсига тегишли бўлган Square компанияси IPO’га чиққанидан сўнг унинг бойлиги 950 млн долларга ошди, деб ёзмоқда Fortune нашри.

Square тўлов сервиси 19 ноярбь куни акцияларни оммавий жойлашни ўтказди. Дастлаб улар 9 доллардан сотилди. Савдо вақтида улар яна тахминан 50 фоизга қимматлашди.

Ҳозирги вақтди Жек Дорси Square’нинг 71 млн акциясига эгалик қилмоқда.

Маълумот учун, Square тўлов тизими Жек Дорси ҳамда Жим МакКелви томонидан 2009 йилда ташкил қилинган.