Telegraph: ИШИД жангарилари тинч аҳоли вакилларидан "жонли қалқон" сифатида фойдаланмоқда

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 5433

ИШИД жангарилари Сурия ва Ироқда Буюк Британия томонидан берилаётган ҳаво зарбаларидан ҳимояланиш мақсадида тинч аҳоли вакилларидан "жонли қалқон" сифатида фойдаланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph газетаси хабар тарқатган.

Мақолада айтилишича, жангарилар тинч аҳоли вакиллари яшайдиган уйларга яширинишмоқда.

Мақола муаллифининг қайд этишича, бу ҳақдаги маълумот Буюк Британия Қуролли кучларига тегишли дронлар орқали қўлга киритилган. Маълум бўлишича, британияликлар самолётлари бир неча ҳафтадан буён жангариларнинг нуқталарини ўққа тутмоқда.

"Биз нишонларни аҳоли турар жойларига кириб чиққунича кутиб турамиз. Улар уйлардан чиқиб, йўлга тушганларида дронлар орқали кузатишни бошлаймиз", деган ҳарбий манбалардан бири.

Йилнинг биринчи ярмида Буюк Британия Ироқда 155 марта ҳаво ҳужумини амалга оширган ҳамда жангариларга қарши амалиёт вақтида Ироқ армияси ҳамда курд бўлинмаларини қўллаб-қувватлаш учун 4 марта бомба ташлаган.

Кўпроқ янгиликлар