Тurkish Airlines авиакомпаниясининг 3 нафар ходими Малидаги меҳмонхонадаги асирликдан қочиб чиқди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1996

Тurkish Airlines авиакомпаниясининг вакили маълумотига кўра, компаниянинг 3 нафар ходими Мали пойтахтида жангарилар томонидан олинган меҳмонхона ичидан қочиб чиқишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Sky News Arabia нашри хабар тарқатган.

"Меҳмонхонада компаниямизнинг 7 нафар ходими бор эди. Улардан 3 нафари ҳозирда озод бўлган", деб тасдиқлайди Туркия ТИВ матбуот хизмати.

Рейтер нашрининг қайд этишича, айни вақтда ушбу ходимлар мустақил равишда қочиб чиққани ёки махсус хизматлар томонидан қутқариб олингани бўйича аниқ маълумот йўқ.

Бундан олдинроқ, 20 ноябрь куни тонгида Мали пойтахтидаги Radisson Blu меҳмонхонаси олдида портлаш ва отишма содир этилиб, меҳмонхонадаги 170 киши (шундан 140 нафари истиқоматчилар, 30 нафари ходимлар) асир қилингани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар