Туркия полицияси гиёҳванд моддаларни йўқ этишга қаратилган махсус операция ўтказди. Натижада Сурияда тайёрланган 1,8 тоннага яқин синтетик гиёҳванд моддаси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Anadolu.

Маълум қилишларича, ушбу гиёҳванд моддалар энг хавфли вазиятларда ҳам қўрқув ҳиссини йўқотади. Бу эса террорчиларни ҳеч нарсадан қўрқмай ҳаракат қилишларига туртки бўлади.
Ушбу гиёҳванд моддалари террорчилар тасарруф этаётган ҳудадларда тайёрланиши маълум қилинган.