UMS (Universal Mobile Systems) уяли алоқа оператори томонидан ўтказилган «Миллионлар яқин!» акциясининг ғолиблари аниқланди.

Соврин фонди 125 000 000 сўмга тенг бўлган ушбу акцияда 10 сентябрдан 31 октябргача уяли алоқа хизматларидан 7 доллардан ортиқ маблағга фойдаланган ҳар бир янги ва амалдаги абонент иштирок этишга муваффақ бўлди. Ғолиблар эса «Ёшлар» телеканалининг жонли эфирида махсус комиссия аъзолари томонидан лототрондан тасодифий абонент рақамларини чиқариш орқали аниқланди.

Шундай қилиб, акциянинг ўн иштирокчиси 1 миллион сўмдан ютиб олди:

97 ХХ2 05 60

97 ХХ8 14 68

97 ХХ3 79 74

97 ХХ3 00 19

97 ХХ2 69 93

97 ХХ7 22 10

97 ХХ4 77 03

97 ХХ6 06 55

97 ХХ0 70 30

97 ХХ7 44 56

5 миллион сўмдан учта ютуқ қўйидаги абонентларга насиб этди:

97 ХХ2 91 66

97 ХХ2 04 70

97 ХХ9 42 96

Шунингдек, 100 миллион сўмлик асосий соврин эгаси 97 ХХ7 92 02 рақами абоненти бўлди.

«UMS» МЧЖнинг маркетинг ва оператор бизнесини ривожлантириш департаменти директори Андрей Мамаев шундай дейди:

"ЮМС алоқа оператори бир йилдан камроқ вақт мобайнида фаолият олиб бораётган бўлсада, уни республикамизда истиқомат қилувчи бир миллиондан ортиқ инсонлар танлади. Биз ўз фаолиятимиз орқали абонентларимизни ҳар куни энг юқори сифатли овозли алоқа, уяли Интернет ва хизматлар билан таъминлашга интиламиз. ЮМС мижозлари ўзининг оператори, талабларга мос алоқа операторига ишонч билдиришлари учун барча имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Олдинда абонентларимизни кўплаб ёқимли янгиликлар, махсус таклифлар ва, албатта, хизматларнинг ўзгармас юқори сифати кутмоқда".

Ҳозирда компания қўнғироқ ва СМС-хабарлари оқрали акция ғолиблари билан боғланмоқда, яқин орада эса уларни расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.