Хавфсизлик кучлари Малидаги Radisson меҳмонхонасида одамларни гаровга олган жангариларни қўлга олиш бўйича амалиётни бошлади. Бу ҳақда Франс пресс агентлиги хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, меҳмонхонада 170 кишини гаровга олинган. Улар орасида Франция ва Туркия фуқароларининг борлиги айтилмоқда. Мали армияси қўмондонининг сўзларига кўра, жангарилар 20 кишини қўйиб юборган.