Хитой Халқ банки ХХР Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2015 йил апрел ойидан буён умумий миқдори 800 миллард юан (125,34 млрд доллар)дан ошадиган ноқонуний банк амалиётлари ва пул маблағларининг ўзлаштириши билан боғлиқ 170 ҳолатни аниқлади. Бу ҳақда “Жэньминь жибао” нашри хабар қилди.

“Айни пайтда махфий банклар нафақат капитал йиғишнинг ноқонуний воситасига, балки ноҳақ йўллар билан топилган пулларни ўзлаштириш усулига ҳам айланди”, - дейилади хабарда. Қайд этилишича, мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган террористик ташкилотларни молиялаштириш учун махфий банклардан фойдаланиш мумкин.

Ноқонуний фаолият Хитой чегараларидан чиқиб, “кулранг капитал” хорижга йўналтирилиб, мамлакат молия бозорлари ва валютани назорат қилиш тизими фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда.