Хитойлик миллардер ўз бойлигини итлар учун бошпанага сарфлади

Жамият 20 Ноябрь 2015 2073

Хитойлик миллардер Ван Янь ўз бойлигининг қарийб барчасини уйсиз итлар учун бошпана қуришга сарфлади, дея хабар бермоқда Metro. Бундан уч йил муқаддам “пўлат империяси”ни бошқарган тадбиркорнинг севимли кучуги йўқолиб қолади. “Мен уни ҳамма жойдан қидирдим, бироқ натижасиз тугади”, - деди ХХР фуқароси.

Ван Янь ўзининг севимли жониворини топа олмади. Шундан сўнг кучукларни қутқариш бўйича хусусий марказини очишга қарор қилди. Тадбиркор бунинг учун қаровсиз пўлат қуйиш заводи ҳудудида марказ қурилишини бошлаб юборди. Ҳозирга қадар Ван Янь итларни парвариш қилиш ва даволаш ишларига анчагина пулни сарфлаб юборди.
“Мен пулларни хайр-эҳсон учун қабул қилмайман.

Фақатгина бағрикенг инсонларнинг қанчадир миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам беришига умид қиламан”, -деди у.
Айни пайтгача марказда мингга яқин уйсиз итлар яшади. Уларнинг кўпчилиги янги хўжайинларга эга бўлди ва ҳозирда бу ерда 200 жонивор парвариш қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар