Янги Зеландияда 20 ноябрь куни давлат байроғини ўзгартириш бўйича дастлабки референдум бошланди. Бунинг учун иштирокчилар махсус рўйхатдан ўтишди. Уларнинг сони ҳозирда 3 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда.

Яқин кунларда референдум иштирокчилари 5та вариантдаги байроқ расмлари туширилган бюллетенни олишади ва “Сиз Янги Зеландия байроғи сифатида қайси бирини танлаган бўлардингиз?” деган саволга жавоб беришади.

Бюллетен тўлдирилган ҳолда ташкилотчиларга 8 декабрдан кечиктирмаган ҳолда жўнатилиши лозим. Референдум натижаси 15 декабрь куни эълон қилинади. Референдумда энг кўп танланган байроқ варианти муаллифи ғолиб бўлади.