Югуриш бўйича 3 карра олимпиада чемпиони бўлган америкалик спортчи вафот этди

Спорт 20 Ноябрь 2015 1582

Югуриш бўйича уч карра олимпиада чемпиони, америкалик Мэл Уитфилд Вашингтонда 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда халқаро енгил атлетика ассоциациялари федерацияси (IAAF) расмий сайти хабар тарқатди.

Уитфилд Олимпиададаги илк олтин медалини 1948 йилда Лондонда 800 метрга югуриш мусобақаларида қўлга киритганди. Шунингдек спортчи 4та 400 метрлик эстафетада АҚШ терма жамоаси билан олтин медалларни қўлга киритган. Хельсинки-1952 олимпиадасида эса у яна 800 метр масофада чемпион бўлган ва учинчи олтин медалини қўлга киритган. Уитфилддаги эстафетада эса кумуш медал билан тақдирланганди.

Америкалик спортчи спорт билан бирга ҳарбий соҳада ҳам фаолият олиб борган. Сержант унвонига эга ҳарбий АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари таркибида Иккинчи жаҳон урушида иштирок этганди.

Уитфилд спортдаги фаолиятига 1956 йилда якун ясаган. АҚШ давлат департаментида спорт элчиси, Нигерия жисмоний тарбия ва спорт университети департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Кўпроқ янгиликлар