Бугун Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси финалининг жавоб баҳси ўтказилди. Унда “Гуанчжоу Эвергранд” БААнинг “Ал Аҳли” клубига қарши майдонга чиқди. Анчагина қизиқарли кўриниш олган ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борди. Ҳар икки клуб ҳам ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди.

Ўз мухлислари қаршисида тўп сурган “Гуанчжоу” 54-дақиқада Элкесон томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

ОЧЛ-2015, Финал. Жавоб учрашуви, 21.11.2015
"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) - "Ал Аҳли" (БАА) - 1 : 0
Стадион: "Tianhe Stadium" (Гуанчжоу, Хитой)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Гол: Элкесон (54)

Гуанчжоу Эвергранд: Женг Ченг (Ли Шуаи - 35), Жанг Линпенг, Фенг Ксиаотинг, Ким Янг Гвон, Зу Женг, Женг Жи, Паулиньо, Хуанг Бовен, Рикардо Гуларт (Гао Лин - 90+1), Женг Лонг, Элкесон.

Захира: Мей Фанг, Ли Ксюпенг, Лиу Жиан, Ю Ханчао, Ронг Хао.
Ал Аҳли: Аҳмад Махмуд, Волид Аббос, Салмин Хамис, Квон Кюнг Вон, Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳасан (Муҳаммад Себил - 90+3), Ҳабиб Ал Фардан, Эвертон Рибейро, Исмоил Ал Ҳаммади, Аҳмад Халил (Оссама Асаиди - 62), Родриго Лима.
Захира: Ҳасан Абдулраҳмон, Мажид Носир, Волид Ҳусайн, Наваф Муборак, Ҳумаид Абдулла.

Огоҳлантиришлар: Зу Женг (72), Хуанг Бовен (75) - Мажид Ҳасан (10).
Четлатиш: Салмин Хамис (66)

Манба: Sports.uz