Испания Примерасининг 12-турида “Реал” билан “Барселона” ўртасидаги учрашувда мадридликларнинг дастлабки таркибига бор-йўғи биргина испан футболчиси киритилди. Бу футболчи ҳимоячи Серхио Рамос бўлди. Дарвозабон Кейлор Навас ва Марсело ҳам испан фуқаролигига эга, бироқ Навас Коста-Рика, Марсело эса Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Бундай ҳолат 113 йиллик класико тарихида биринчи марта юз берди. “Барселона”нинг класико учрашувларидаги дастлабки таркибидан доимо “Реал”дан биттага кўпроқ испан футболчиси ўрин олиб келган.