“Тундан тонггача 1-2”, “Олинг қуда, беринг қуда”, “Тилим қурсин”, "Йигитали" ва бошқа ўзбек фильмлари орқали яхши таниш бўлган актёр Асқар Ҳикматов уйланди.


19 ноябрь куни бўлиб ўтган никоҳ оқшомида Асқар Ҳикматовнинг ҳамкасблари меҳмон бўлишиб, тўй суратлари билан Инстаграм ижтимоий тармоғида бўлишишди.
Суратлар остида билдирилган табрикларга кўра, келиннинг исми Маҳбуба, деб ёзади uz24.uz нашри.

Бугун, 21 ноябрь куни ўзбек эстрадасидаги хонандалар Ойбек ҳамда Нигоранинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади, деб хабар қилинган эди. Маълумотларга кўра, никоҳ кечаси “Versal” ресторанида нишонланади.

Ўзбек эстрадаси олами вакилларининг аксар қисми Ойбек ва Нигоранинг никоҳ базмида йиғилишган кунда шаҳардаги бошқа тўйхонада марҳум қўшиқчи Муҳриддин Холиқовнинг кенжа ўғли бўлмиш Одил Холиқовнинг никоҳ тўйи маросими ўтказилди.

Шу муносабат билан Kun.uz сайти келин-куёвларга оилавий бахт ҳамда ижодий баркамоллик тилайди.