Анонс: Испания чемпионати, 12-тур. Бугун "Класико"

Спорт 21 Ноябрь 2015 6808

Бугун, 21 ноябрь куни Испания чемпионатининг 12-тури доирасида "Реал" ўз майдони "Сантьяго Бернабеу"да ашаддий рақиби "Барселона"ни қабул қилади.

Мадрид ва Каталония суперклублари ўртасидаги ҳар қандай ўйин бутун дунё мухлисларини ҳамиша ўзига жалб қилиб келган. Футбол олами бугун тенг иккига бўлиниши кутилмоқда.

Испания чемпионатининг 11-туридан кейин "кўк-анорранглилар" ашаддий рақибидан 3 очкога илгарилаб кетган. Унгача чемпионатда етакчилик қилиб келган "Реал" 11-тур ўйинини сафарда "Севилья"га қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу Бенитес раҳбарлигидаги "Реал"нинг илк мағлубиятига айланди.

Луис Энрике бошчилигидаги "Барселона" эса мавсумда 2 марта мағлубиятли ўйин ўтказишга улгурган. Лекин жамоа 9 ўйинда ғалаба қайд этиб, турнир жадвалида етакчиликни қўлига олган. Жамоа охирги 4 ўйинда 13та гол уришга муваффақ бўлди. Қайд этиш керакки, бу натижалар жамоанинг асосий футболчиси Лионель Мессисиз қўлга киритилди. Аргентиналик футболчи 26 сентябрь куни "Лас Палмас"га қарши ўйинда жароҳат олганидан кейин майдонга қайтмади.

Лекин у "Класико"гача жароҳатидан фориғ бўлишга улгурди. Охирги хабарларда унинг бу ўйинда камида захирадан майдонга тушиши айтилган.

Шунингдек, бу ўйинга анча вақт жароҳатда бўлган "Реал" футболчиси Хамес Родригес тайёр ҳолда етиб келди. "Барселона"нинг яна бир асосий футболчиларидан бири Иван Ракитич ҳам формасини тиклаган. Жамоа дарвозабони Кейлор Навас ҳам таркибга қайтган. "Реал"даги ҳимоячилар Серхио Рамос ва Марсело ҳам ўйинга тушишга тайёр. Шу тариқа икки жамоа ҳам ўйинга жанговар ҳолатда етиб келди.

Бу ўйинда фақатгина "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема иштирок этмаслиги мумкин. Унинг шахсий ҳаётидаги муаммолар (Вальбуэна билан боғлиқ можаролар) туфайли унинг руҳий жиҳатдан тайёр бўлмаслиги ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин.

Бугун "қаймоқранглилар" ғалаба қозонишса, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олишади. Мағлубият эса "Қироллик клуби"нинг 6 очко ортда қолишига сабаб бўлади. Шу боис, "Мадрид"даги босим икки баробар юқори.

Ла лига раҳбарияти жаҳондаги барча ишқибозларнинг, хусусан, осиёликларнинг манфаатларини ўйлаб, ўйинни маҳаллий вақт билан 18:15 (Тошкент вақти билан 22:15)га белгилаган.

Париждаги терактлар туфайли ўйинни хавфсиз шароитларда ўтказиш чоралари кучайтирилган.

Ўйин ҳаками этиб андалусиялик (Алмерия) Давид Фернандес Борбалан тайинланган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47424 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7647 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18814 Ўзбекистон
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 19 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 228 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 422 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 454 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 1283 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 642 Жаҳон
Қуёшдан ҳимояловчи энг қимматбаҳо 10 кўзойнак
18:35 2473 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар