Apple дўконлари охирги кунларда ўғирликларга учрамоқда. Ўғриликларнинг бош объекти ҳозирда компания томонидан чиқариладиган энг дефицит аксессуар – стилус (ручка кўринишидаги қурилма) бўлмоқда.

Гап яқинда сотувга чиққан iPad Pro планшети билан ишлашга мўлжалланган Apple Pencil электрон стилуси ҳақида кетмоқда. Аксессуар 99 доллар туради, бироқ сотувга чиқарилгандан кейин дефицит бўлиб қолди. Дўконлар ушбу қурилмадан кам миқдорда олмоқдалар ва улар олиниши биланоқ дарров сотилиб кетмоқда.

Эҳтимол шунинг учун компания расмий дўконларида намойиш учун қўйилган стилус қўли эгри ташрифчиларни ўзига жалб қилаётган бўлиши мумкин. Стилус гаджетлар турган столларга маҳкамланмаган, чунки бу унинг имкониятларини намойиш қилишни қийинлаштирган бўларди.

Ўғирликлар ҳақида Twitter ва Reddit фойдаланувчилари ёзишмоқда ва улар дўкон ходимлари “қаламлар” ҳақида ҳеч ҳам қайғурмаётганларини таъкидламоқдалар. Дўконга келганлар кўпинча плашнет ва стилус билан назоратсиз қолдириладилар ва аксарият ҳолларда уларга стилусни чўнтакка солиб, олиб чиқиб кетишларига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди.