Лондон шаҳрида давом этаётган ATP якуний турнирида барча ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. 19 ноябрь куни Стэн Смит гуруҳидан швейцариялик Рожер Федерер ҳамда сербиялик Новак Жокович мос равишда биринчи ва иккинчи ўрин эгалари сифатида ярим финалга чиқишган эди.

20 ноябрь куни эса Илиэ Настасэ гуруҳида сўнгги учинчи тур учрашувлари ўтказилди ва бу квартетдан ҳам бош мукофот учун курашни давом эттирадиган икки теннисчи номи маълум бўлди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

Муддатидан аввал ярим финал чиптасини қўлга киритган испаниялик Рафаэль Надаль ҳамюрти Давид Феррерни 6:7, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Тўғридан-тўғри иккинчи йўлланма учун кечган баҳсда эса швейцариялик Стэн Вавринка мезбон теннисчи Энди Маррейдан 7:5, 6:4 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, энди британиялик теннис мухлислари қолган ракетка учталарига мухлислик қилишади. Ярим финалда швейцариялик теннисчилар – Рожер Федерер ва Стэн Вавринка ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Новак Жокович ва Рафаэль Надаль ўзаро финал масаласини ҳал қилишади.

ИЛИЭ НАСТАСЭ ГУРУҲИ 3-ТУР:

Рафаэль Надаль (Испания) – Давид Феррер (Испания) 6:7, 6:3, 6:4

Стэн Вавринка (Швейцария) – Энди Маррей (Буюк Британия) 7:6, 6:4