Бельгия полицияси Брюссел шаҳри яқинидаги бензин қуйиш шохобчасида 6 нафар йигитни қўлга олди. Улар Париж теракти ташкилотчиларидан бири Салоҳ Абдисломнинг машинасига бир неча марта бензин қуйиб бергани аниқланган. Бу ҳақда Libre Belgique нашри хабар тарқатган.

Уларни қўлга олиш учун ўтказилган махсус амалиётда бир неча микроавтобусга минган полициячилар иштирок этишган.

Қўлга олинганлар Брюсселдан 20 км масофадаги коммунага олиб келинишган.