Биз доим унутадиган 15 та ҳаётий ҳикмат

Жамият 21 Ноябрь 2015 10983

Одамзот машина эмас, у ҳамма нарсани миясида сақлаб туролмайди. Бунинг устига хаёллармиз ўз ишларимиз билан доимий банд бўлади. Келинг, бир зумга кундалик ташвишларимизни унутамиз ва аллақачон унутганларимизни ёдга оламиз.

Кимгадир йўл бериш, кичик совға улашиш ёки шунчаки очиқ табассум ила жилмайиб қўйиш, буларнинг бари ўзгалар қалбига ёруғлик олиб киради, эзгулик улашади. Ён-атрофингизга қанчалик кўп яхшилик уруғини сепсангиз, кези келиб ундан униб чиққан мевадан ўзингиз ҳам бахраманд бўласиз.

Агар ўзингизга юқори баҳо берсангиз, бу фақатгина атрофингиздагиларнинг салбий фикрларига сабаб бўлади. Агар киши ўзига тўғри баҳо қўя билса, ижобий хислатларни шакллантира олса, унда атрофдагилар биздан ўрнак олишни бошлашади.

Агар сиз бирор-бир муаммо билан ўралашиб қолсангизу, бошингизни уришга девор қидира бошласангиз, бу муаммодан қутуласиз дегани эмас. Вазиятни тўғри чамалай билиш, муаммодан осон ва тез қутилишга ёрдам беради.

Ишларимиз омадли давом этса ва шу ҳолат давомий бўлса биз доим бир нарсани унутиб қўямиз. Бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас. Барча нарсани ўткинчи, деб қабул қилинг ва бугун, айни дамда қўлингизда бор имкониятдан фойдаланиб қолинг.

Сиз сайёрадаги энг ёқимтой инсон бўлишингиз мумкин, аммо ишонинг инсонлар орасидан сизни ёқтирмайдиганлар, албатта, топилади. Уларга аҳамият берманг. Яшашда давом этаверинг.

Агар сиз муҳаббат бобида инжиқ бўлсангиз, унда ўз бахтингизни хавф остида қолдирган бўласиз. Агар сиз севгига астойдил ишонсангиз, унда у сизни, албатта, қидириб топади.

Гоҳида, бутун инсоният сизга қарши чиқаётгандек туюлади. Аслида эса буларнинг бари ўз сабабига кўра юзага чиқаётган вазиятлар бўлади. Ана шу вазиятларнинг ҳар бири учун алоҳида режа талаб этилади. Ёмон хаёлларни дарҳол миядан чиқариб ташлаш керак. Ҳеч ким оёғингизга болта уриш ниятидамас. Тасодиф ўз номи билан тасодиф.

Сиз ҳаётга кулиб қарасангиз, ҳаёт сизга кулиб қарайди.

Ҳеч ким онадан ёмон бўлиб туғилмайди (туғма руҳий беморларни ҳисобга олмаганда). Ким атрофдагиларга озор бераверса, билсинки, у қанчалик ёмонлик қилса, қалби шунчалик қотиб бораверади. Шу боис кечиримли бўлишни ҳам билиш керак.

Агар муносабатларингиз, у ишқий бўладими ёки бошқа мақсаддами, энди кўртак отаётган бўлса, бир четга чиқиб ўйлаб кўринг, улар сизга нечоғли фойдали. Ҳис-туйғуларни муносиб баҳолай билиш, муносабатлар бардавомлигини таъминлайди.

Байрам қилишингиз учун, албатта, Нобель мукофотини олишингиз шарт эмас, шунчаки оддий ишда ҳам омадингиз чопиб, уни битира олсангиз, вақт топиб, уни, албатта, “ювинг”. Мукофот сарфланган ҳар бир энергия ўрнини тўлдиради, кишини янгитдан ғайратлантиради ва келгуси ишларда муваффақият қозонишида туртки бўлади.

Жамиятда тинч ва осуда яшашни истасангиз, ёмон одамлардан узоқда юришингизга тўғри келади. Ҳар замонда бир замон вақт топиб, атрофингиздагиларни “хом-чўт” қилиб чиқинг. Ва ўзингиз севган инсонлар даврасида яшашни давом эттиринг.

Бўш вақтингизда уйда ўтириб телевизор кўриш ёки бирор-бир кўргазмага бориш имкони бўлса, ўзингизга ҳам руҳан, ҳам маънан фойда келтирадиганини танланг. Ана ўшаниси умрингизга фойдали бўлади.

Бу ҳолат инсоннинг дунёқарашини кенг қилади. Ўзингизга таалуқли барча нарсалар билан қизиқинг ва уларни “ипидан игнасигача” ўрганинг. Билимларни ошириш яхши, албатта, аммо қизиқиш ортидан янги билимлар орттирилишини унутмаслик лозим.

Қалбингиздаги ҳис-туйғуларни яқинларингизга эслатиб туринг. Яқинларингизга нисбатан шундай қилмасангиз, улар сизни ўзларига қандай қилиб яқин деб билишсин? Балки кимдир билар, балки йўқ. Ҳеч ким сизнинг юрагингизга ёки миянгизга кириб чиқмайди. Шу боис яқинларга совға улашибми, қўнғироқ қилибми, ширин сўз айтибми, ўз муҳаббатингизни билдириб туринг. Ана ўшанда улар ҳам, сиз ҳам бахтдан масрур бўласиз.

Кўпроқ янгиликлар